Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Саида Мирзиёева Франция етакчисига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Саида Мирзиёева икки давлатни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлаб, келгусида ҳар икки мамлакат манфаатларига хизмат қиладиган янги ташаббуслар ва қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.










