Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолиси расман 39 миллион нафардан ошди

Мамлакат аҳолиси жорий статистик ҳисоб-китоблардан 810 минг нафарга кўпроқ экани аниқланди.

Ўзбекистон аҳолиси расман 39 миллион нафардан ошди

 

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллион 47 минг 321 нафарга етди.

 

Маълум қилинишича, жорий статистик ҳисоб-китобларга кўра мамлакат аҳолиси 38 миллион 236 минг 704 нафар деб баҳоланган бўлса, рўйхатга олиш якунларига кўра ушбу кўрсаткич 810,6 минг нафарга кўпроқ экани аниқланган.

 

Шунингдек, 1989 йилда ўтказилган сўнгги аҳолини рўйхатга олиш натижалари билан таққослаганда, Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб икки баробарга ошгани қайд этилган.

 

Бундан ташқари, дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир йилдан ортиқ муддат яшаётган 56 минг 860 нафар хорижий фуқаро рўйхатга олинган. Уларнинг 19 минг 300 нафари Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда.

 

Давлатлар кесимида энг кўп рўйхатга олинган хорижий фуқаролар қуйидагилар:

  • Ҳиндистон — 13 312 нафар;

  • Россия — 10 826 нафар;

  • Қозоғистон — 9 425 нафар;

  • Тожикистон — 5 722 нафар;

  • Туркманистон — 5 347 нафар;

  • Қирғизистон — 4 397 нафар;

  • Покистон — 1 433 нафар;

  • Хитой — 1 031 нафар;

  • Туркия — 811 нафар;

  • Жанубий Корея — 691 нафар;

  • Бошқа давлатлар — 3 865 нафар.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.