Спорт

ЖЧ-2026: Бразилия ва Марокаш драматик тарзда кейинги босқичга чиқди, Германия эса сенсацион тарзда мусобақани тарк этди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган навбатдаги учрашувлар якунланди. Бразилия, Парагвай ва Марокаш чорак финал йўлланмаси учун курашни давом эттирадиган бўлди.

ЖЧ-2026: Бразилия ва Марокаш драматик тарзда кейинги босқичга чиқди, Германия эса сенсацион тарзда мусобақани тарк этди



Бразилия ва Япония ўртасидаги баҳс турнирнинг энг драматик учрашувларидан бирига айланди. Японлар 29-дақиқада Каишу Сано голидан сўнг узоқ вақт ҳисобда олдинда борди. Иккинчи бўлимда Каземиро мувозанатни тиклади. Учрашув тақдири эса қўшиб берилган дақиқаларда ҳал бўлди. Габриел Мартинелли 90+3-дақиқада ғалаба голини уриб, Бразилияга 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.



Германия ва Парагвай ўртасидаги баҳс ҳам кескин курашлар остида кечди. Асосий ва қўшимча бўлимларда жамоалар ғолибни аниқлай олмади. Пенальтилар церийасида эса Парагвай 4:3 ҳисобида устун келиб, турнирнинг асосий фаворитларидан бири саналган Германияни мусобақадан чиқариб юборди.



Куннинг сўнгги учрашувида Нидерландия ва Марокаш ўзаро тўқнаш келди. Коди Гакпо 72-дақиқада нидерландияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, Исса Диоп 90+1-дақиқада мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармагач, ғолиб пенальтилар церийасида аниқланди. Унда Марокаш 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди. Марокаш дарвозабони Яссин Буну пенальтилар церийасидаги ҳал қилувчи сейв билан жамоасининг қаҳрамонига айланди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.