Ўзбекистон

Қашқадарёда 4 киши вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланмоқда

Жабрланувчига психологик ёрдам кўрсатилмоқда, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарёда 4 киши вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланмоқда

 

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўрт нафар гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июнь куни вояга етмаган С.Р. Яккабоғ тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Мазкур мурожаат асосида 8 июнь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дастлабки тергов давомида бир неча турдаги суд экспертизалари тайинланиб, уларнинг хулосаларига кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми бўйича қайта малакаланган. Шундан сўнг Х.Д., Х.Ш., Н.О. ва А.Д. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шунингдек, жабрланувчи вояга етмаганга «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан психологик ёрдам кўрсатилмоқда, унинг оиласига эса юридик ҳамда ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш чоралари ташкил этилган.

 

Болалар омбудсмани мазкур иш юзасидан вояга етмаган жабрланувчининг қонуний манфаатлари ва процессуал ҳуқуқлари таъминланиши устидан назоратни давом эттираётганини билдирган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"