Жаҳон

Кот-д'Ивуарда сув тошқинлари оқибатида 60 га яқин одам ҳалок бўлди

Қўшни Ганада ҳам тошқинлар туфайли 12 киши вафот этган. Расмийлар қидирув ишлари давомида яна қурбонлар аниқланиши мумкинлигини билдирди.

Кот-д'Ивуарда сув тошқинлари оқибатида 60 га яқин одам ҳалок бўлди

Кот-д'Ивуарда бир неча кундан буён тинмаётган кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида камида 59 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

 

Ҳукумат вакили Амаду Кулибалининг айтишича, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани боис яна қурбонлар аниқланиши мумкин.

 

Табиий офат шанба кунидан бошлаб ёққан жала ёмғирлари ортидан юзага келган. Ҳалок бўлганларнинг бир қисми мамлакатнинг иқтисодий маркази Абиджандаги Аттекубе ва Ёпугон туманларида қайд этилган.

 

Қўшни Ганада ҳам кучли ёғингарчилик кенг кўламли сув тошқинларига сабаб бўлди. Мамлакатнинг турли ҳудудларида, жумладан пойтахт Аккрада юз берган тошқинлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.

 

Душанба куни Аккра ва унга туташ Тема шаҳрида кўплаб кўчалар ҳамда биноларни сув босиб, айрим ҳудудларга кириш имконсиз бўлиб қолди. Ҳалок бўлганлар орасида Ачимота–Агбогблошиэ туманида сув оқими олиб кетган она ва унинг фарзанди ҳам бор.

 

Гана Миллий ёнғин хизмати маълумотига кўра, сув босган ҳудудларга етиб бориш қийинлашгани сабабли қутқарувчилар ҳарбийлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлган. Сешанба куни ҳам айрим маҳаллалар қисман сув остида қолаётган эди.

 

Гана Миллий офатлар бошқармаси душанба куни эрталаб аҳолидан уйларига сув кираётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди.

 

Мамлакат метеорология агентлиги эса ҳафта давомида, айниқса Аккра ва унинг атрофида яна кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкинлиги ҳақида аҳолини огоҳлантирди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"