Ўзбекистон

Навоийда ҳайдовчи транспорт назорати инспекторига пора таклиф қилди

Маъмурий баённома расмийлаштирилмаслиги эвазига пора бермоқчи бўлган эркакка жиноят иши қўзғатилди.

Навоийда ҳайдовчи транспорт назорати инспекторига пора таклиф қилди

 

Навоий вилоятида Транспорт назорати инспекцияси ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Транспорт назорати инспекциясининг Автомобиль транспортида назорат қилиш Навоий вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари хизмат вазифасини бажариш чоғида Кармана туманидаги «Самарқанд» ЙПХ масканида «FAW» русумли юк автомобилини текшириш учун тўхтатган.

 

Ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида транспорт воситасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125¹-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш бошланган.

 

Шу вақтда ҳайдовчи Ж.Б. маъмурий баённома расмийлаштирилмаслиги эвазига инспекторга 1 миллион сўм пора таклиф қилган. Инспектор бундай ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганига қарамай, фуқаро ноқонуний таклифини давом эттириб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

 

Шундан сўнг ҳолат юзасидан Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти, коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Транспорт прокуратурасига зудлик билан хабар берилган.

 

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи пора сифатида таклиф қилган пул маблағининг 700 минг сўмини инспекторга бераётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"