Спорт

Ўрозовга Бундеслиганинг етакчи жамоаси қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Футболчи “Боруссия Мёнхенгладбах”нинг ёзги трансферлар учун шакллантирилган кузатув рўйхатидан жой олган.

Ўрозовга Бундеслиганинг етакчи жамоаси қизиқиш билдирмоқда — ОАВ

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. 

 

Германиянинг Kicker нашри ёзишича, 22 ёшли футболчи “Боруссия Мёнхенгладбах”нинг ёзги трансферлар учун шакллантирилган кузатув рўйхатидан жой олган. 

 

Манбага кўра, Мёнхенгладбах клуби янги мавсум олдидан марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Шу сабаб селекция бўлими бир қатор ёш ҳимоячиларни кузатмоқда ва Ўрозов ҳам ана шундай номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. 

 

Жаҳонгир Ўрозов айни пайтда Самарқанднинг “Динамо” клубида тўп суради. Унинг самарқандликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунига қадар мўлжалланган. Ҳимоячи яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тарихий ЖЧ–2026 мусобақасида иштирок этди. 

 

У Колумбияга қарши баҳсда захирадан майдонга тушган бўлса, Конго ДРга қарши учрашувни асосий таркибда бошлаб, 82 дақиқа ҳаракат қилди. 

 

Ҳозирча “Боруссия Мёнхенгладбах” томонидан расмий таклиф ёки музокаралар бошланганига доир маълумот йўқ. Бироқ Kicker маълумотига кўра, Бундеслига вакили ўзбекистонлик ҳимоячининг трансфери имкониятларини ўрганишда давом этмоқда.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.