Ўзбекистон

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

2026/2027-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июлдан бошланди. Аризалар 30 июлга қадар онлайн тарзда қабул қилинади.

Ўзбекистонда магистратурага қабул бошланди

Ўзбекистонда 2026/2027-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш бўйича ҳужжатлар қабули бошланди.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилишича, ҳужжатлар 1–30 июль кунлари вазирликнинг my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

 

Магистратура мутахассисликларига танловда иштирок этиш учун абитуриентлар тегишли даражадаги миллий ёки халқаро чет тилини билиш сертификатига эга бўлиши лозим.

 

Ҳужжат топширишда бакалавр дипломи ҳамда чет тилини билиш сертификати талаб этилади. Магистратурага кириш учун талаб этиладиган чет тили сертификатларининг мутахассисликлар кесимида рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Шу билан бирга, айрим тоифадаги талабгорлар чет тили сертификатини тақдим этишдан озод этилади. Булар қаторига Президент ва номли давлат стипендиялари соҳиблари, давлат мукофоти совриндорлари, республика фан олимпиадалари ғолиблари, кўриш, эшитиш ёки нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда бакалавриат таълимини хорижий тилда тамомлаган битирувчилар киради.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"