Спорт

ЖЧ — 2026: Ҳарри Кейн Англияни қутқарди

Инглизлар Конго ДРни мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди.

ЖЧ — 2026: Ҳарри Кейн Англияни қутқарди

2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Англия терма жамоаси Конго ДРга қарши майдонга тушди ва қийин кечган баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

 

Учрашув кутилмаганда африкаликлар устунлиги билан бошланди. 7-дақиқада Браян Сипенга инглизлар дарвозабонини доғда қолдириб, Конго ДРни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

 

Биринчи бўлимда Англия кўплаб ҳужумлар уюштирган бўлса-да, танаффусга қадар ҳисобни ўзгартира олмади. Иккинчи бўлимда Томас Туҳел амалга оширган ўзгаришлар ўйин суръатини оширди.

 

75-дақиқада жамоа сардори Ҳарри Кейн ҳисобни тенглаштирди. Орадан 11 дақиқа ўтиб эса тажрибали ҳужумчи яна ўз сўзини айтиб, дублни расмийлаштирди ва Англияга ғалабани тақдим этди. Шу тариқа, Англия 2:1 ҳисобидаги иродали ғалаба эвазига жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди. Конго ДР эса мусобақа билан хайрлашди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.