Жаҳон

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

 

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамисиз ҳам фаолият юритишга тайёр эканини маълум қилди деб хабар беради News 18.

 

1 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Нетаняху Исроил иқтисодиёти ҳозирги кунда етарли даражада мустаҳкам бўлиб, АҚШдан олинаётган молиявий кўмакка эҳтиёж қолмаганини таъкидлаган.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Америка молиявий ёрдамини босқичма-босқич тўхтатиш жараёнини имкон қадар тезроқ бошлашни мақсад қилган.

 

"Мен Америка ёрдамини тўхтатмоқчиман. Бу ижтимоий ёрдамга ўхшайди ва биз энди бунга муҳтож эмасмиз", — деган Исроил бош вазири.

 

Нетаняхунинг таъкидлашича, Исроил иқтисодиёти энди кичик иқтисодиёт эмас ва мамлакат АҚШ томонидан ажратилаётган маблағлар ҳажмини мустақил равишда қоплай олиш салоҳиятига эга.

 

Матбуот анжуманида у минтақавий хавфсизлик масалаларига ҳам тўхталиб, Исроил Фаластин давлатининг ташкил этилишига қарши эканини яна бир бор билдирган. Шунингдек, Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан зарурат туғилган тақдирда Исроил яна ҳарбий чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилган.

 

Бундан ташқари, Нетаняху Исроил қўшинлари Ҳизбуллоҳ таҳдиди сақланиб қолаётган экан, Ливан ҳудудида қолишда давом этишини таъкидлаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"