Сиёсат

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Грузияга давлат ташрифи доирасида Тбилиси шаҳридаги Орбелиани саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия Президенти Михаил Кавелашвилининг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон – Грузия кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари Грузия Президентига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ушбу мамлакатга давлат ташрифи сўнгги 23 йилда илк бор амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Парламентлар, ҳукуматлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

 

 

Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларга етди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ортиб бормоқда. Ўзбекистонда Грузиянинг биринчи рақамли банки – “ТBC” муваффақиятли фаолият юритмоқда. Тошкент билан Тбилиси ва Батуми шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон пойтахтида Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.

 

 

Ўзаро савдо ҳажмини, жумладан, Поти ва Батуми портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали янада ошириш масалаларига устувор эътибор қаратилди. Фармацевтика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ва туризм соҳаларида кооперацияни ривожлантириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Ишбилармонлик, туристик ва гуманитар алмашинувларни йўлга қўйиш учун ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"