Жаҳон

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

 

Таиланднинг Мукдаҳан вилоятида 11 ёшли бола ота-онасига тегишли пикапни рухсатсиз бошқариб чиқиб, йўл бўйлаб кетаётган буддист роҳиблар гуруҳини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида 10 нафар роҳиб ҳалок бўлди, яна бир неча киши оғир тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда AmarinTV хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бола оиласига тегишли Isuzu русумли пикапни олиб чиқиб, Мукдаҳан шаҳридан Убон Ратчатҳани томонга йўл олган. Шу вақтда у 34 нафар буддист роҳибдан иборат гуруҳни уриб юборган. Ҳодиса вақтида яқин атрофда бўлган яна бир фуқаро ҳам жароҳатланган.

 

Воқеа жойида беш нафар роҳиб ҳалок бўлган. Оғир аҳволда шифохонага етказилган яна беш нафар жабрланувчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Қолган жабрланганларнинг айримлари шифохонада даволанмоқда.

 

Ҳодиса юзасидан Таиланд транспорт вазирининг ўринбосари воқеа жойига етиб борган. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа содир бўлган йўл аввал ҳам кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган хавфли ҳудудлардан бири ҳисобланади.

 

Воқеадан сўнг 11 ёшли бола полиция бўлимига олиб борилган. Унинг бувиси журналистларга боланинг автомобилни олиб чиқишига тўсқинлик қилишга уринганини, бироқ бунга улгурмаганини маълум қилган. Бобосининг айтишича, у неварасига ҳеч қачон автомобиль бошқаришни ўргатмаган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"