Ўзбекистон

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Тошкентнинг Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни қутқариб қолди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.

 

Ҳодиса 2 июль куни соат тахминан 16:30 да Учтепа тумани ҳокимлиги биноси олдида ўтказилаётган ёшлар фестивали вақтида содир бўлган.

 

Жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари патруллик олиб бораётган вақтда ҳокимлик биноси ортидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналидан сув шовқинини эшитган. Воқеа жойига етиб борган Учтепа тумани ИИБ патруль-пост хизмати ходими, оддий аскар Н. Пўлатбеков ҳамда ИИВ Академиясининг 2-босқич курсанти Д. Хайруллаев каналга тушиб кетаётган йигитни кўриб, уни сувдан олиб чиққан.

 

Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг тез тиббий ёрдам бригадаси уни шифохонага олиб кетган.

 

Дастлабки текширувда аниқланишича, фуқаро интернет орқали ташкил этилган азартли ўйинларда катта миқдорда пул йўқотганидан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"