Спорт

“Ўзбекистон катта орзулар амалга ошишини бутун дунёга исботлади” — Инфантино

FIFА президенти Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатидаги тарихий иштироки билан табриклади.

“Ўзбекистон катта орзулар амалга ошишини бутун дунёга исботлади” — Инфантино

 

FIFА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти муносабати билан табриклаб, жамоа мамлакат футболи тарихида муҳим саҳифа очганини таъкидлади.

 

У ўзининг расмий саҳифасида эълон қилган мурожаатида Ўзбекистон терма жамоаси нафақат мамлакат футболи, балки бутун дунё учун катта орзулар амалга ошиши мумкинлигини намоён этганини қайд этди.

 

“Сиз бутун дунёга ва юртингиздаги инсонларга ҳар қандай катта орзу амалга ошиши мумкинлигини исботладингиз. FIFА Жаҳон чемпионатидаги илк голингизга стадионда гувоҳ бўлдим ва ўша лаҳзада сиз ҳамда мухлисларингиз қандай ҳаяжонни бошдан кечирганини жуда яхши ҳис қилдим”, — деди FIFА раҳбари.

 

Инфантино ушбу тарихий иштирок Ўзбекистонда футболнинг янада ривожланишига кучли туртки беришига ишонч билдириб, миллий терма жамоага келгуси мусобақаларда муваффақият тилади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор FIFА Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида иштирок этди. Жамоа гуруҳ босқичида Колумбия, Португалия ҳамда Конго ДРга қарши баҳс олиб борди. Терма жамоанинг сардори Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи эса турнир гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилган эди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.