Ўзбекистон

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқаргани аниқланди

ЙТҲ оқибатида бир аёл вафот этган. Lacceti иккига бўлиниб кетган.

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда икки автомобилни ҳам вояга етмаганлар бошқаргани аниқланди

Тошкент шаҳрида Lacetti ва Kia K5 автомобиллари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобили иккига бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилганди. 

 

Аниқланишича, ҳодиса вақтида ҳар икки автомобилни ҳам вояга етмаган мактаб ўқувчилари бошқарган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида бир аёл ҳалок бўлган, унинг фарзанди эса онасиз қолган.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан эълон қилинган видеода вояга етмаганлардан бирининг отаси ўғли автомобилни ухлаб ётган пайтда олиб чиқиб кетганини айтган.

 

“Ухлаётганимизда олиб чиқиб кетган. Мен ўзим ҳам ҳайрон бўлдим ўша куни. Ўғлим шунақа жиноят ишини қилди. Беэътибор бўлганим учун энди мен ҳам бунга сабабчиман”, — дейди у.

 

Яна бир вояга етмаганнинг онаси эса фарзандининг автомобиль бошқараётганидан бехабар бўлганини билдирган.

 

“Боламнинг машина ҳайдашини билмасдим. Чунки биз бирор марта қўлига калит бермаган инсонмиз-да. Менинг ўзимнинг шахсий машинам бор, лекин унга ўтирмаган”, — дейди у.

 

Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг автомобиль бошқаришига йўл қўйган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.