Жиноят

Канада ва Кореяга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Гумонланувчилар ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан минглаб АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Канада ва Кореяга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга ва ўқишга юборишни, шунингдек, виза ва ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган бир неча шахсларнинг фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам судланган фуқаро М.А. икки нафар фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 12 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олгани аниқланди.

 

Шунингдек, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган текширувда фуқаро Д.Р. бир фуқарони Жанубий Кореядаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиш ва виза олиб беришни ваъда қилиб, 11 минг АҚШ долларини қўлга киритгани маълум бўлди. Мазкур маблағнинг 200 АҚШ доллари процессуал тартибда қайтарилгани расмийлаштирилган.

 

Яна бир ҳолатда, Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган текширув давомида муқаддам судланган фуқаро Х.М. икки нафар фуқарога Канада ва Жанубий Кореяга кетиш учун ҳужжатларни тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 4 945 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олгани аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.