Ўзбекистон

Республика бўйлаб 6 та ҳудудда гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Тезкор тадбирларида 1,5 килограммдан ортиқ марихуана, героин ҳамда 900 дан ортиқ каннабис ўсимлиги аниқланиб, мусодара қилинди.

Республика бўйлаб 6 та ҳудудда гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган рейдлар давомида Наманган, Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва Андижон вилоятларида гиёҳвандлик воситалари ҳамда каннабис ўсимликларини ноқонуний сақлаш ва етиштириш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz' га хабар берди.

 

Наманган вилоятининг Норин туманида 1961 йилда туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, у сотиш мақсадида сақлаб келаётган 1 килограмм 595 грамм марихуана процессуал тартибда мусодара қилинган.

 

Чортоқ туманида эса 1973 йилда туғилган шахс ўзига тегишли томорқада 839 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланган.

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Тойлоқ тумани ҳудудида автомашинасида ҳаракатланаётган вақтда тўхтатилиб текширилган. Ундан 20 грамм героин ашёвий далил сифатида олинган.

 

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида эса аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 1962 йилда туғилган шахс 36 туп каннабис ўсимлигини етиштираётгани фош этилган.

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, илгари ҳам шу турдаги жиноят учун судланган 1973 йилда туғилган фуқаро ўз ҳовлисида ташкил этилган иссиқхонада 22 туп каннабис парваришлаётгани аниқланган.

 

Шунингдек, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган шахснинг томорқасидан 10 туп каннабис ўсимлиги топилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатларнинг барчаси юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.