Ўзбекистон

Тошкентдаги қурилиш объектида бетон плита босиб қолиши туфайли бир ишчи ҳалок бўлди

Яшнобод туманидаги қурилиш объектида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентдаги қурилиш объектида бетон плита босиб қолиши туфайли бир ишчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган қурилиш объектларидан бирида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 25 ёшли ишчи вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Олмос маҳалласидаги қурилиш майдонида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, Сурхондарё вилоятида туғилган 25 ёшли йигитни бетон плита босиб қолган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса иш жараёнида содир бўлган. Воқеа ҳақида Фавқулодда вазиятлар хизматига хабар берилган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келган. Жабрланувчи кран ёрдамида чиқариб олинган.

 

Яшнобод тумани тез тиббий ёрдам бўлими раҳбари Санжар Қодировнинг маълум қилишича, 3 июль куни қурилиш объектидан келиб тушган чақириққа асосан бригада зудлик билан етиб борган. Бироқ воқеа жойида эркак оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этгани аниқланган.

 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш объектининг ҳудуди ўраб қўйилган.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"