Спорт

Трамп ёрдам беролмади — Бельгия АҚШни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2026 чорак финалида Бельгия ва Испания ўзаро куч синашади.

Трамп ёрдам беролмади — Бельгия АҚШни йирик ҳисобда мағлуб этди

 

АҚШ, Канада ва Мексикада давом этаётган 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Бельгия терма жамоаси мезбонлардан бири бўлган АҚШни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Учрашув қаҳрамони бельгиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Чарлз Де Кетелаэре бўлиб, у иккита гол муаллифига айланди. Яна икки голни Ҳанс Ванакен ҳамда захирадан майдонга тушган Ромелу Лукаку киритди. АҚШ сафидаги ягона гол эса Малик Тиллман томонидан жарима зарбасидан урилди.

 

Мазкур ғалаба эвазига Бельгия чорак финал йўлланмасини қўлга киритди ва энди Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Испания 1/8 финалда Португалияни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди. Чорак финал учрашуви 10 июль куни бўлиб ўтади.

 

АҚШ учун эса ушбу мағлубият ўз майдонида ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги иштирокнинг якунланишини англатди.

 

Учрашув олдидан америкалик ҳужумчи Фоларин Балогун билан боғлиқ вазият ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. У аввалги ўйинда қизил карточка олгани боис Бельгияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши кутилаётган эди. Бироқ FIFА унинг дисквалификациясини бекор қилди ва футболчи учрашувни тўлиқ ўтказди. Бу қарор АҚШ президенти Доналд Трампнинг ФИФА раҳбарияти билан мулоқоти ортидан қабул қилинган.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"