Спорт

ЖЧ-2026: Аргентина супер камбэк эвазига Мисрни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

2:0 ҳисобида олдинда бораётган Миср баҳс сўнгида ғалабани қўлдан чиқарди.

ЖЧ-2026: Аргентина супер камбэк эвазига Мисрни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Аргентина ва Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳс мухлисларга ҳақиқий драмани тақдим этди. Икки тўп фарқи билан ортда бораётган амалдаги жаҳон чемпионлари учрашувни камбэк билан якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

Баҳснинг 15-дақиқасида Иброҳим Мисрни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Зико мезбонларнинг устунлигини янада мустаҳкамлади. Шу тариқа, мисрликлар 67-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди.

 

Аргентина эса сўнгги дақиқаларда ўйинни бутунлай ўзгартирди. 79-дақиқада Кристиан Ромеро ҳисобни қисқартирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Лионел Месси мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган 90+3-дақиқада эса Энсо Фернандес ғалаба голини уриб, аргентиналикларга 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди.

 

Қайд этиш жоиз, Месси учрашувнинг 21-дақиқасида пенальти тепиш имкониятига эга бўлган, бироқ ундан фойдалана олмади.

 

ЖЧ-2026. 1/8 финал

 

Аргентина — Миср 3:2

 

Голлар: Ромеро 79, Месси 83, Энсо Фернандес 90+3 — Иброҳим 15, Зико 67.

 

Ушбу ғалабадан сўнг Аргентина чорак финал йўлланмасини қўлга киритди ва ушбу босқичда улар Колумбия — Швейцария ғолибига қарши майдонга тушади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"