Жаҳон

Россия Starlink'ни ишдан чиқаришга уринмоқда

Таҳлилчиларга кўра, агар Россия ишдан чиқарувчи технологияларни кенг миқёсда жорий эта олса, бу Украина дронлари орқали олиб бораётган амалиётларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Россия Starlink'ни ишдан чиқаришга уринмоқда


 
Россия армияси Украина томонидан қўлланилаётган узоқ масофали дронлар ҳужумини тўхтатиш мақсадида Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернет тизими сигналини ишдан чиқаришга уринмоқда. Бу ҳақда Реутерс Запорижя вилоятида хизмат қилаётган украиналик дрон операторлари ва ҳарбий қўмондонларга таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, Украина сўнгги ойларда "ўрта масофали зарба дронлари"дан фойдаланишни сезиларли даражада кенгайтирган. Старлинк орқали бошқариладиган ушбу аппаратлар Россиянинг фронт ортидаги таъминот йўллари, ёқилғи омборлари, ўқ-дори ташувчи юк машиналари ва ҳарбий техникаларига зарбалар бермоқда. Бу эса Россия логистикасига жиддий муаммолар туғдирмоқда.
 

Шу сабабли Россия электрон уруш воситаларини фаол қўллашни бошлаган. Украиналик ҳарбийларнинг айтишича, рус қўшинлари Волна, Купол ва Гарант каби замонавий радиоэлектрон кураш тизимларини жойлаштириб, Старлинк сигналларини бостиришга уринмоқда. Хусусан, Украина Мудофаа вазирлиги маслаҳатчиси Серҳий Бескрестновнинг айтишича, "Волна Купол Гарант" мажмуаси тахминан 20 квадрат километр ҳудудда Старлинк тармоғи ишлашига халақит бера олади.

 
Украиналик дрон операторларининг таъкидлашича, бундай тизимлар айрим ҳудудларда дронлар билан алоқани узиб қўяди ва уларнинг нишонга аниқ зарба беришини қийинлаштиради. Шу боис Украина армияси ушбу радиоэлектрон кураш мажмуаларини алоҳида нишон сифатида йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Реутерс билан суҳбатлашган ҳарбийлардан бири Россиянинг Starlink'ни бостириш тизимлари "энг устувор нишонлардан бири" эканини айтган.


 
Россия фақат электрон кураш билан чекланмаяпти. Ҳарбийлар дронлардан яшириниш учун ёқилғи ташувчи машиналарни оддий фуқаролик транспорти кўринишига келтирмоқда, ҳарбий юкларни оддий юк машиналарида ташимоқда, айрим ҳолларда эса мототцикл ва квадроцикллардан фойдаланмоқда. Шунингдек, ёқилғи захиралари оддий ёқилғи қуйиш шохобчалари ва вақтинчалик яширин жойларда сақланаётгани айтилмоқда.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.