Ўзбекистон

Болаларга зўравонлик қилган педагоглар бир йил боғчаларда ишлай олмайди

Сенат болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, алимент тўловлари ва етим болаларни оилага жойлаштириш тартибини такомиллаштирувчи қонунни маъқуллади.

Болаларга зўравонлик қилган педагоглар бир йил боғчаларда ишлай олмайди

 

Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.

 

Қайд этилишича, кейинги йилларда мамлакатда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларни ҳар қандай зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш ҳамда таълим муассасаларида хавфсиз муҳит яратишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Янги қонунга мувофиқ, таълим ташкилотларида тарбия ва таълим жараёнида вояга етмаган болаларга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этган ёки уларни таҳқирлаган шахслар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Шунингдек, педагогик фаолият давомида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарлик содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар бир йил давомида мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

 

Бундан ташқари, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган бола учун ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга бериш тартиби ҳам такомиллаштирилиб, улар фақат ўз қариндошларига тарбияга берилиши назарда тутилмоқда.

 

Сенаторлар ушбу қонун болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш, таълим муассасаларида уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб, ҳужжатни маъқуллади.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.