Жаҳон

Германияда жазирама фонида ўлим ҳолатлари кескин ошди

Июнь охиридаги жазирама даврида ўлим ҳолатлари сўнгги уч йиллик ўртача кўрсаткичдан 5,6 минг нафарга ошган.

Германияда жазирама фонида ўлим ҳолатлари кескин ошди

 

Германияда июнь ойининг охирида кузатилган кучли иссиқ ҳаво тўлқини фонида ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Федерал статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига таяниб, Spiegel нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 22–28 июнь кунлари мамлакат бўйлаб 23 655 нафар фуқаро вафот этган. Бу кўрсаткич сўнгги уч йилнинг айни давридаги ўртача кўрсаткичдан 5 655 тага кўп.

 

Шу билан бирга, мутахассислар ўлим ҳолатларининг барчасини бевосита жазирама билан боғлашга шошилмаслик кераклигини таъкидламоқда.

 

Кёлн шошилинч тиббий ёрдам хизмати тиббий директори Александр Лехлейтнернинг қайд этишича, юқори ҳарорат ўлим кўрсаткичларига таъсир қилгани эҳтимолдан холи эмас, бироқ унинг аниқ улушини белгилаш мураккаб.

 

“Юқори ҳароратнинг таъсири борлигига шубҳа йўқ. Аммо бу таъсирнинг қанчалик катта эканини аниқлаш кўпинча мушкул”, — деган у.

 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, айниқса ёши катта ёки сурункали касалликларга чалинган беморлар вафот этган ҳолатларда иссиқ ҳаво билан тўғридан-тўғри сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқлаш қийин ҳисобланади.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.