Жаҳон

Хитойда “Майсак” тропик бўрони оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

Ҳудудларда ёғингарчилик миқдори 90 сантиметргача етган.

Хитойда “Майсак” тропик бўрони оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

 

Хитойнинг жанубий ҳудудларида кузатилган “Майсак” тропик бўрони сабаб юзага келган кучли тошқинлар оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 26 нафари Гуангси автоном районининг Наннин шаҳрида қайд этилган. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар берди.


Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кучли ёғингарчилик натижасида тўғонлардан бири ёрилиб кетган. 8 мингдан ортиқ мутахассис,  қарийб 5 700 та қайиқ ва дронлар ичимлик суви ҳамда бошқа зарур ёрдам воситаларини етказиш, шунингдек, сув тошқини оқибатида қамалиб қолган аҳолини хавфсиз ҳудудларга олиб чиқиш учун қутқарув операцияларига жалб этилган ва 130 мингга яқин киши эвакуация қилинди.

 

Ҳенгжоудаги бир неча шаҳар ва қишлоқларда чиқиндиларни тозалаш ҳамда ҳудудларни дезинфекция қилиш, йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар 60 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти қайта тикланган.

 

Тошқин оқибатида Гуанси провинциясидаги Гуиган ҳайвонот боғи ҳам зарар кўрганлиги маълум қилинган. Сув тошқини ҳайвонлар сақланадиган жойларга шикаст етказгани сабаб камида 100 та ҳайвон қочиб кетган. Хитой Миллий метеорология маркази маълумотига кўра, ҳудуднинг айрим қисмларида ёғингарчилик миқдори 10–40 сантиметрни ташкил этган бўлса, энг кўп зарар кўрган ҳудудларда бу кўрсаткич 90 сантиметргача етган. Синоптиклар яқин кунларда яна кучли ёмғирлар давом этиши мумкинлигини маълум қилган.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.