Ўзбекистон

Тергов изоляторида вафот этган тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди

Тадбиркор Тўдакўл кўлининг ижараси ва у ердаги балиқ захирасига оид можаро юзасидан фирибгарликда айбланганди.

Тергов изоляторида вафот этган тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди

Тергов ҳибсхонасида вафот этган навоийлик тадбиркор Азамат Холиқов фирибгарлик айблови бўйича оқланди. Навоий вилоят суди апелляция инстанцияси биринчи инстанция ҳукмининг ушбу қисмини бекор қилиб, жиноят ишини тугатди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Азамат Холиқов ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Навоий вилоятидаги Тўдакўл кўлининг ижараси билан боғлиқ можаро юзасидан очилган.

 

2004–2018 йилларда Тўдакўл кўлидан "Аqua-Tudakul" Ўзбекистон—Америка қўшма корхонаси ижара асосида фойдаланиб келган. Корхонанинг ижара муддати 2022 йилда якунланиши керак бўлган.

 

Бироқ 2018 йил январь ойида "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси томонидан ўтказилган тендерда яна "Аqua-Tudakul" ғолиб деб топилиб, у билан 10 йиллик шартнома имзоланган. 

 

Орадан бир неча ой ўтиб, уюшма мазкур шартномани бекор қилган ва май ойида қайта тендер ўтказган. Унда тендер эълон қилинишидан 20 кун аввал давлат рўйхатидан ўтган "Golden Lake Fish" МЧЖ ғолиб деб топилган. Азамат Холиқов ушбу корхона таъсисчиларидан бири бўлган.

 

Кейинчалик Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2022 йил 15 августдаги ҳукми билан "Golden Lake Fish" МЧЖ раҳбари Панжиқул Рўзиқулов тендерда қалбаки ҳужжатлар тақдим этгани аниқланган.

 

"Аqua-Tudakul" раҳбари Шавқатиддин Жамолов кўлда 30 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги балиқ захираси қолганини ва ушбу захира ноқонуний равишда "Golden Lake Fish" тасарруфига ўтганини даъво қилиб келган. Азамат Холиқовга қўйилган фирибгарлик айблови айнан шу зарар суммаси билан боғлиқ бўлган.

 

Навоий шаҳар судининг 2026 йил 6 февралдаги ҳукми билан марҳум тадбиркор Жиноят кодексининг фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузиш, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, нодавлат ташкилотида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид қатор моддалари бўйича айбдор деб топилган. Бироқ у вафот этгани сабабли жиноят-процессуал қонунчиликка мувофиқ унга жазо тайинланмаган.

 

Шунингдек, "Golden Lake Fish" МЧЖ таъсисчиси Панжиқул Рўзиқулов фирибгарликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ҳамда ундан "Аqua-Tudakul" фойдасига 32,6 миллиард сўм моддий зарар ундирилиши белгиланган.

 

Жиноят иши Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида апелляция тартибида қайта кўриб чиқилди.

 

Суднинг 2026 йил 30 июндаги ажримига кўра, Азамат Холиқов ва Панжиқул Рўзиқулов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан назарда тутилган жуда кўп миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этмаган деб топилди ва ушбу айблов бўйича оқланди. Мазкур қисм бўйича жиноят иши тугатилди.

 

Шунингдек, Панжиқул Рўзиқуловдан "Аqua-Tudakul" фойдасига 32,6 миллиард сўм ундириш ҳамда хатланган мол-мулкни зарарни қоплашга йўналтириш ҳақидаги ҳукм ҳам бекор қилинди. Ҳукмнинг қолган қисми эса ўзгаришсиз қолдирилди. Суд ажримидан норози томонлар белгиланган тартибда тафтиш шикояти киритиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилган.

 

Маълумот ўрнида, 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов ушбу жиноят иши доирасида 2024 йил 20 апрель куни қамоққа олинган ва орадан олти кун ўтиб тергов ҳибсхонасида вафот этган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

custom img

Йогурт идишига яширилган 267 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"