Сиёсат

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президентининг Беларусга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи якунланди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

 

 

Минск шаҳрида давлат раҳбарларининг тор доирадаги ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Етакчилар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Кўп қиррали шерикликни узоқ муддатли ривожлантириш борасидаги интилиш қатъий экани тасдиқланди, устувор йўналишлардаги янги лойиҳавий ташаббуслар кўриб чиқилди.

 

 

Музокаралар якунида Президентлар Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

 

 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнотларда ушбу расмий ташриф Ўзбекистон – Беларус муносабатлари ривожида тарихий воқеа, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқичнинг бошланиши экани мамнуният билан қайд этилди.

 

 

Расмий ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.