Жаҳон

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

Имом Ризо мақбарасидан 15 километр узоқликда содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Эронда Хоманаийнинг дафн маросимидан сўнг отишма юз берди

 

Эроннинг Машҳад шаҳрида собиқ Олий раҳбар Али Хоманаийнинг дафн маросими якунланганидан сўнг содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sabereen News Разавий Хуросон вилояти хавфсизлик масалалари бўйича директор ўринбосарига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Машҳаднинг ғарбий қисмидаги Сарфарзан туманида, Имом Ризо мақбараси мажмуасидан 15 километрдан ортиқ масофада содир бўлган. Ҳозирча отишма сабаблари ҳамда ҳалок бўлганларнинг шахси расман очиқланмаган.

 

Расмийларнинг билдиришича, Имом Ризо мақбараси ҳудудида ёки дафн маросими ўтказилган йўналишда хавфсизлик билан боғлиқ ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Али Хоманаийнинг дафн маросими 9 июль куни Машҳадда якунланди. У жорий йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган эди. Дафн маросими Имом Ризо мақбараси ҳудудида ўтказилиб, маросим шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб бир неча километрга чўзилган.

 

Ҳозирда Эрон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари отишма юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.