Спорт

Франция Жаҳон чемпионатининг илк ярим финалчисига айланди

Жамоа чорак финалда Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Франция Жаҳон чемпионатининг илк ярим финалчисига айланди

 

Франция терма жамоаси 2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалига чиққан илк жамоага айланди.

 

АҚШнинг Массачусетс штатидаги Gillette Stadium'да бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Франция сардори Килиан Мбаппе 28-дақиқада пенальти тепиш имкониятидан фойдалана олмади. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда французлар ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди.

 

Ҳисоб 60-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. Орадан олти дақиқа ўтиб эса Усмон Дембеле Мбаппенинг узатмасидан унумли фойдаланиб, жамоасининг иккинчи голини киритди ва учрашув тақдирини ҳал қилди.

 

Мазкур ғалаба эвазига Франция Жаҳон чемпионати тарихида саккизинчи марта ярим финалга чиқиб, Бразилиянинг рекордини такрорлади. Шунингдек, французлар кетма-кет учинчи бор мундиал ярим финалида иштирок этадиган бўлди.

 

Ярим финалда Диде Дешам шогирдлари Испания – Бельгия учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 14 июль куни Далласда бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.