Жаҳон

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Қирғизистонда давлат фуқаролик ва муниципал хизматчилари учун коррупцияга қарши ягона хулқ-атвор стандартлари тасдиқланди. Бу ҳақда Akipress хабар берди.

 

Янги қоидаларга кўра, амалдорларга яқин қариндошларини лавозимга тайинлашда иштирок этиш, уларга хизмат бўйича ҳомийлик қилиш ҳамда хизмат вазифаси билан боғлиқ совға ва мукофотларни қабул қилиш тақиқланди.

 

Тегишли стандартлар Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиевнинг 2026 йил 30 июндаги фармойиши билан тасдиқланган.

 

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган. Унга мувофиқ, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари уч ой ичида намунавий ҳужжат асосида ўзларининг ички коррупцияга қарши стандартларини ишлаб чиқиши ва амалиётга жорий этиши лозим.

 

Янги стандартларга кўра, давлат хизматчиларига айрим шахслар учун алоҳида имтиёзли шароитлар яратиш, давлат мулки ва хизмат маълумотларидан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш ҳам тақиқланади. Хизмат вазифаси билан боғлиқ совғаларни қабул қилишга фақат расмий протокол совғалари бундан мустасно бўлиб, улар давлат органи балансига топширилиши шарт.

 

Бундан ташқари, давлат хизматчилари манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда бу ҳақда раҳбарини хабардор қилиши ва тегишли қарорларни қабул қилишда иштирок этмаслиги керак.

 

Ҳужжат талабларини бузган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо, жумладан ишдан бўшатишгача бўлган чоралар қўлланилади. Агар коррупция ёки бошқа жиноят аломатлари аниқланса, материаллар прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.