Ўзбекистон

Уйида 20 кгдан ортиқ наркотик сақлаган 58 ёшли шахс ушланди

Шунингдек, Тошкентда виртуал наркоканал ташкил қилган икки нафар шахс ҳам қўлга олинган.

Уйида 20 кгдан ортиқ наркотик сақлаган 58 ёшли шахс ушланди

 

ДХХ маълумотига кўра, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор тадбир давомида 1968 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Натижада хонадондан 13 килограмм 50 грамм опий ҳамда 7 килограмм 137 грамм гашиш аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Шу тариқа жами 20 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро устидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов доирасида унинг эҳтимолий жиноий шериклари ҳамда наркотик моддаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Бундан ташқари, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда виртуал наркоканал ташкил қилган 1991 ва 2000 йилларда туғилган икки нафар фуқаро қўлга олинган.

 

Улардан гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган.

 

Маълум қилинишича, қўлга олинганлардан бири илгари Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан судланган, иккинчиси эса жорий йилнинг апрель ойида гиёҳвандлик воситалари билан ушланиб, терговга гумондор сифатида жалб этилган бўлган.

 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.