Спорт

ЖЧ–2026: Сўнгги дақиқалардаги гол Испанияни ярим финалга олиб чиқди

Испания терма жамоаси Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

ЖЧ–2026: Сўнгги дақиқалардаги гол Испанияни ярим финалга олиб чиқди

 

Испания терма жамоаси 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати чорак финалида Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

 

АҚШнинг Инглевуд шаҳридаги SoFi Stadium'да бўлиб ўтган учрашувни англиялик ҳакам Майкл Оливер бошқариб борди.

 

Ҳисоб учрашувнинг 30-дақиқасида Испания ярим ҳимоячиси Фабиан Руис томонидан очилди. Бельгия эса биринчи бўлим якунланишидан олдин жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 41-дақиқада ҳужумчи Шарл Де Кетелар ҳисобни тенглаштирди.

 

Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат сабаб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Сенне Ламменс майдонга тушди.

 

Учрашув тақдири асосий вақт якунланишига оз қолганида ҳал бўлди. 88-дақиқада Ламменснинг хатосидан унумли фойдаланган Микел Мерино Испания терма жамоасининг ғалаба голини киритди ва жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

 

Мазкур ғалабадан сўнг Испания терма жамоаси 14 июль куни бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсида Францияга қарши майдонга тушади.

 

Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Мусобақа финали 19 июль куни Ню-Ёрк штатининг Шарқий Резерфорд шаҳрида бўлиб ўтади.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.