Спорт

ЖЧ-2026: Месси бошчилигидаги Аргентина Швейцарияни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди

Амалдаги жаҳон чемпионлари финал йўлланмаси учун Англия билан баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026: Месси бошчилигидаги Аргентина Швейцарияни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди

Жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичидан ўрин олган Аргентина ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Қўшимча бўлимларгача давом этган учрашувда амалдаги жаҳон чемпионлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалнинг сўнгги йўлланмасини қўлга киритди. 

 

Аргентина учрашувни фаол бошлади ва 10-дақиқада Алексис Мак Аллистернинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Швейцария ҳужумларини кучайтирди ва 67-дақиқада Дан Ндое мувозанатни тиклади. Асосий вақтда бошқа гол урилмади ва баҳс қўшимча бўлимларга йўл олди. 

 

Экстра таймларнинг иккинчи қисмида Хулиан Алварес узоқ масофадан йўллаган чиройли зарбаси билан аргентиналикларни яна олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида эса Лаутаро Мартинес қарши ҳужумни гол билан якунлаб, якуний ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 

 

Швейцария учрашувнинг 72-дақиқасидан бошлаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Бреэл Эмболо иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. 

 

Шу тариқа, Лионел Месси бошчилигидаги Аргентина ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди амалдаги жаҳон чемпионлари финал йўлланмаси учун Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

 

ЖЧ-2026. Чорак финал 

 

Аргентина — Швейтсария 3:1 (қўшимча бўлимлардан сўнг) 

 

Голлар: Мак Аллистер 10, Алварес 112, Лаутаро Мартинес 120+1 — Ндое 67.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"