Жаҳон

Европада жазирама туфайли бир ҳафтада 10 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди

Рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини 27 Европа мамлакатида минглаб қўшимча ўлим ҳолатларига сабаб бўлди.

Европада жазирама туфайли бир ҳафтада 10 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди

Июнь ойи охирида Ғарбий Европани қамраб олган рекорд даражадаги жазирама оқибатида 27 та Европа мамлакатида ўлимлар сони одатдагидан 10 мингдан зиёдга кўпайди. Бу ҳақда ECDC ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўмагида фаолият юритувчи EuroMOMO тармоғи маълумотларига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Ҳисоботга кўра, 22–28 июнь кунлари қайд этилган 10 650 та қўшимча ўлимнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳиссасига тўғри келган. Мутахассислар юқори ўлим кўрсаткичини, асосан, рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво билан изоҳламоқда.

 

Даниянинг Statens Serum Institut бош шифокори Лассе Вестергаарднинг айтишича, йилнинг бу даврида бундай даражадаги ортиқча ўлим одатий ҳол эмас ва уни жазирамадан бошқа омил билан изоҳлаш қийин.

 

Олимлар июнь ойи охиридаги иссиқ тўлқини инсон фаолияти туфайли юзага келаётган глобал иқлим ўзгаришисиз деярли имконсиз бўлишини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, иқлим ўзгариши жазирама тўлқинларини янада тез-тез ва кучлироқ кузатилишига олиб келмоқда.

 

EuroMOMO маълумотларига кўра, июнь ойининг сўнгги ҳафтасида Франция ва Белгия Европада "жуда юқори ортиқча ўлим" қайд этилган ягона давлатлар бўлган. Белгияда эса бу кўрсаткич 2000 йилдан буён кузатилган барча жазирама даврлари орасида энг юқориси сифатида қайд этилган.

 

Шунингдек, Imperial College London, Буюк Британия Метеорология хизмати ва Лондон гигиена ҳамда тропик тиббиёт мактаби олимлари томонидан эълон қилинган алоҳида тадқиқотда май ва июнь ойларида фақат Англия ва Уэлснинг ўзида 2,7 минг киши иссиқлик билан боғлиқ сабаблар оқибатида вафот этгани тахмин қилинган. 

 

Тадқиқот муаллифларига кўра, ушбу ўлимларнинг 42 фоизи глобал исиш кучайтирган жазирама таъсири билан боғлиқ.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.