Жаҳон

Ироқда коррупцияга қарши кампания доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди

Мусодара қилинган олтин коррупцияда гумонланаётган собиқ нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлийга оид жиноят иши доирасида аниқланган.

Ироқда коррупцияга қарши кампания доирасида 375 килограмм олтин мусодара қилинди

Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари коррупцияга қарши кенг кўламли кампания доирасида 375 килограмм олтинни мусодара қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қимматбаҳо металл коррупцияда гумонланаётган нефтни қайта ишлаш масалалари бўйича собиқ нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлийга оид жиноят иши доирасида аниқланган.

 

Ироқ Олий суд кенгаши маълумотига кўра, Курдистон минтақавий ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган операция давомида 358 килограмм олтин, алоҳида тергов доирасида эса яна 17 килограмм олтин мусодара қилинган. Олтин Ироқ Марказий банкига топширилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, Аднан ал-Жумайлий давлат ресурслари ва ҳукумат шартномаларидан ноқонуний фойдаланиб, пора ва шахсий манфаат эвазига коррупсион схемаларни йўлга қўйганликда гумон қилинмоқда. У май ойида ҳибсга олинган, 2 июнь куни эса расман лавозимидан четлатилган.

 

Мазкур иш доирасида аввалроқ ёмғир суви оқизиш қувуридаги чуқурдан 14 миллиард Ироқ динори (10,6 миллион доллар) нақд пул топилгани ҳам маълум қилинган эди. Ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, фақат ушбу ишнинг ўзида аниқланган маблағлар 127 миллиард Ироқ динори (96 миллион доллар) ҳамда қўшимча 24 миллион доллар, кўчмас мулклар, автомобиллар ва олтин тақинчоқларни ташкил этади.

 

Расмийларга кўра, терговлар давлат маблағларининг талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган “Тонг операцияси” (Оperation Dawn) доирасида олиб борилмоқда. Кампания давомида бир неча юқори лавозимли мансабдорлар, жумладан, депутатлар ҳам ҳибсга олинган, айримларининг дахлсизлиги бекор қилинган.

 

Ироқ ҳукумати хорижда яшаётган юзлаб гумондорларни экстрадиция қилиш ва четга олиб чиқилган активларни қайтариш чораларини ҳам кўрмоқда.

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"