Ўзбекистон

Самарқандда прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича зарар миқдорини камайтириш эвазига пора олган.

Самарқандда прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

 

Самарқанд вилоятида Ургут тумани прокурори ўринбосарига нисбатан пора олиш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.



Аниқланишича, у Пастдарғом тумани прокуратурасида фаолият юритган даврида хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши оқибатида давлатга етказилган 2 миллиард 887 миллион сўмлик зарарни 805,9 миллион сўмга камайтириб бериш эвазига воситачилар орқали 6,5 минг АҚШ доллари ва 35 миллион сўм пора олган.



Шунингдек, мансабдор шахс мазкур МЧЖ мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида зарар миқдорини 150–200 миллион сўмгача камайтириш ҳамда судда енгилроқ жазо тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилиб, корхона эгасидан 15 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.



Прокурор ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштирилган.



Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.