Ўзбекистон

Сурхондарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар ушланди

Болаларнинг ота-оналарига нисбатан амалдаги қонунчилик асосида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Сурхондарёда болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар ушланди

Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим бериш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Термиз шаҳрида 1971 ва 1996 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ўз яшаш хонадонида беш нафар вояга етмаган болага моддий манфаат эвазига, тегишли рухсатларсиз ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда диний таълим бериб келган.

 

Тезкор тадбир давомида хонадондан 14 дона диний адабиёт процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 229²-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ноқонуний диний таълим олган вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилаётгани билдирилди.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"