Ўзбекистон

Аномал иссиқда қатор ҳудудларда болалар очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этилди

Болалар омбудсмани жазирама кунларда болалар саломатлигини ҳимоя қилиш юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аномал иссиқда қатор ҳудудларда болалар очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этилди

 

Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги айрим мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларида июль ойининг дастлабки ўн кунлигида ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг очиқ ҳаводаги тадбирларга жалб этилгани юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, бундай ҳолатлар болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин ҳамда амалдаги санитария-гигиена талабларига зид ҳисобланади. Шу муносабат билан жазирама об-ҳаво шароитида болаларни очиқ майдонларда ўтказиладиган тадбирларга жалб этишни чеклаш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, юқори ҳарорат ва тўғридан тўғри қуёш нурлари остида болаларнинг бўлишига йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ҳамда бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳам муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеолар жорий кунларда эмас, 8 июль куни Деҳқонобод туманида ўтказилган тадбир давомида тасвирга олинганини маълум қилди.

 

Бошқарма маълумотига кўра, ҳозирда барча ҳудудий бўлимларга аномал иссиқ кунларда “Долзарб 90 кун” тадбирларини имкон қадар ёпиқ ёки салқин жойларда ташкил этиш, болаларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини устувор вазифа сифатида таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган. Шунингдек, айрим ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳолатни расмий манбалар орқали аниқлаштирмасдан эълон қилгани ҳам танқид қилинди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.