Ўзбекистон

Тошкентда солиқчи, Фарғонада электр таъминоти муҳандис пора билан ушланди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда солиқчи, Фарғонада электр таъминоти муҳандис пора билан ушланди

 

Тошкент ва Фарғона вилоятларида мансабдор шахсларнинг ноқонуний пора талаби билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги “Чинни бозор” савдо мажмуасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор фаолияти юзасидан солиқ текшируви ўтказилган. Текширув давомида тадбиркор савдо тушумларини шахсий банк картаси орқали қабул қилиб, уларни тадбиркорлик ҳисоб рақамига киритмагани аниқланган.

 

Шундан сўнг Зангиота тумани Солиқ инспекциясининг бош инспектори тадбиркорга 160 миллион сўм жарима қўлланилишини айтиб, ушбу масалани ҳал қилиб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқчининг топшириғи билан тадбиркордан пулни олган воситачи ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунга ўхшаш ҳолат Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳам аниқланган. Тезкор тадбир давомида туман Электр таъминоти корхонаси муҳандиси қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи тадбиркордан ноқонуний равишда 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Тергов маълумотларига кўра, муҳандис тадбиркорга мижозлар йўналтириш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва техник шартнома олишда ёрдам бериш эвазига жами 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

custom img

Тошкентда ҳаво кескин ифлосланди: мутахассислар асосий сабабларни маълум қилди

19 сентябрь соат 21:00 дан 20 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиб, АQI 101–150 — сезгир гуруҳлар учун зарарли даражага етиши мумкин.

custom img

Қорақалпоғистонни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги вазифалар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раисига “генерал-майор” унвони берилди

Шунингдек, қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Бердақ Қарғабай ўғли таваллудининг 200 йиллигини муносиб нишонлаш дастурларини ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

1 йиллик магистратура жорий этилади: янги ўқув йилидан таълимнинг икки йўналиши белгиланади

Амалий дастурга йўналтирилган магистратура битирувчилари мутахассислигига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик лойиҳаси ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб, ҳимоя қилади.

custom img

2,1 млрд куб метр сув йўқотилмоқда: Қорақалпоғистонда каналлар бетонланади

Қорақалпоғистонда 417 минг гектар экин ерини суғоришга йилига 5,7 миллиард куб метр сув сарфланмоқда. Шундан 38 фоизи, яъни 2 миллиард 100 миллион куб метр сув йўқотилмоқда.

custom img

17,5 фоиздан 12 фоизгача: Қорақалпоғистонда оилавий тадбиркорлик кредитлари арзонлаштирилади

Келаси йили “драйвер” лойиҳаларга 100 миллион доллар йўналтирилиб, камида 50 минг одамни даромадли қилиш мақсад қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"