Жаҳон

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Бунга Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин.

Туркманистонда Ўзбекистон SIM карталарига қарши рейдлар бошланди

Туркманистонда Ўзбекистон мобил алоқа операторларининг SIM карталаридан фойдаланаётган фуқароларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиоси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон билан чегарадош Тошҳовуз вилоятидаги 60 дан ортиқ аҳоли пунктида текширувлар олиб борилмоқда. Сўнгги кунларда Диовар қишлоғида камида ўнта оиладан Ўзбекистон операторларига тегишли СИМ карталар мусодара қилинган. 

 

Хабарга кўра, айрим ҳолатларда ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни огоҳлантириш билан чекланмоқда. Бироқ кўпчиликка хорижий алоқа хизматларидан фойдаланганлик учун 50 минг манат миқдорида жарима ёки қамоқ жазоси қўлланиши мумкинлиги айтилмоқда. 

 

Расмийлар буни айрим ҳолларда хорижий давлат манфаатига жосуслик сифатида баҳоланиши мумкинлиги билан изоҳлаётгани қайд этилган. Чегараолди ҳудудлари аҳолиси журналистларга Туркманистон алоқа операторларида сигнал сифати пастлиги ва интернетдан фойдаланиш имкониятлари чеклангани сабаб Ўзбекистон операторлари хизматларини афзал кўришини билдирган. 

 

Уларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мобил интернети тезлиги маҳаллий операторларникидан бир неча юз баравар юқори. Шу сабабли Ўзбекистонга тез-тез қатнайдиган туркманистонликлар у ердан SIM карталар ва Wi-Fi роутерлар олиб киради. Айрим тадбиркорлар эса қўшни давлат операторларига уланиш хизматларини пулли асосда таклиф қилиб, ускуналарни рўйхатдан ўтказишда ҳам ёрдам беради. Ҳудудда энг оммабоп тармоқлар сифатида Uztelecom ва Ucell тилга олинмоқда. 

 

Озодлик радиоси суҳбатлашган манбаларга кўра, рейдларнинг кучайишига Тошҳовуз вилоятида бир эркакнинг олти нафар фарзанди ва ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабар интернетда кенг тарқалиб кетгани сабаб бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, мазкур воқеа ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон операторлари мобил интернети орқали тарқатилгани ортидан назорат кучайтирилган. 

 

Шунингдек, манбалар Туркманистон куч ишлатар тузилмаларида Ўзбекистон SIM карталарини масофадан кузатишга имкон берувчи махсус ускуналар мавжуд эмаслигини билдирган. Шу боис қоидабузарларни аниқлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жойларда бевосита текширувлар ўтказаётгани айтилмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"