Ўзбекистон

Ўзбекистонда тақиқланган интернет манбалари рўйхати янгиланди

Янгиланган рўйхатга диний экстремистик ва террористик мазмундаги 1 915 та интернет манбаси киритилди.

Ўзбекистонда тақиқланган интернет манбалари рўйхати янгиланди

 

Олий суд диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи манба ҳамда контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

 

2026 йил 13 июль ҳолатига кўра, рўйхатга жами 1 915 та интернет манбаси киритилган. Мазкур материалларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш қонун билан тақиқланган.

 

Рўйхатдан:

  • Telegram — 886 та канал ва гуруҳ;

  • Instagram — 405 та профиль;

  • Facebook — 276 та саҳифа;

  • YouTube — 202 та канал;

  • ТikТоk — 68 та аккаунт;

  • Одноклассники — 44 та саҳифа;

  • Threads — 1 та профиль;

  • веб-сайтлар ва бошқа манбалар — 33 та ўрин олган.

 

Олий суд фуқароларни, айниқса ота-оналар ва ёшларни диний ақидапарастлик, экстремизм ҳамда терроризм ғояларидан огоҳ бўлишга чақириб, суд томонидан тақиқланган интернет манбаларидан фойдаланмасликни тавсия этди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.