Ўзбекистон

Тошкент ва Қашқадарёда пора олган мансабдорлар қўлга олинди

15 минг доллар ва 17 млн сўм пора билан боғлиқ коррупцион ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тошкент ва Қашқадарёда пора олган мансабдорлар қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида икки коррупцион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ маълум қилди.

 

Тошкент шаҳрида Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси мансабдор танишлари орқали саноат зонаси балансидаги ер майдонини ижарага расмийлаштириш, ижара ҳақини камайтириш ҳамда корхонанинг аввалги қарздорлигини бартараф этиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. У сўралган маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Қашқадарё вилоятида эса Муборак тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари электр тармоғига ноқонуний уланиш билан боғлиқ иш бўйича корхонага етказилган 103 миллион сўмлик зарарни 34 миллион сўмга камайтириб берганини айтиб, бунинг эвазига 17 миллион сўм талаб қилган. Мансабдорнинг ноқонуний ҳаракати пул маблағларини турмуш ўртоғи орқали олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.