Ўзбекистон

Ўзбекистонда тақиқ ёки хатловдаги уйда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

Кўчмас мулкка оид ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилади. Айрим ҳолатларда уй-жойни сотишдан олинган даромадни солиққа тортиш тартиби ҳам ўзгаради.

Ўзбекистонда тақиқ ёки хатловдаги уйда рўйхатдан ўтишга рухсат берилади

Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–265-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Теlegram-канали хабар берди.

 

Қарорга кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда ҳуқуқ эгаси белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилмаган бўлса, эндиликда унга маъмурий жавобгарлик қўлланилмайди. Бунинг ўрнига кечиктирилган муддатдан келиб чиқиб, рўйхатдан ўтказиш учун оширилган ставкада тўлов ундирилади.

 

Шунингдек, солиқ тўловчига тегишли турар жой мерос тариқасида ёки яқин қариндошидан ҳадъя сифатида ўтган бўлса, уни сотишдан олинган даромадни солиққа тортмаслик учун белгиланган муддат энди васият қилувчи ёки ҳадъя қилувчининг ушбу уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.

 

Қарор билан тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойда гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга ҳам рухсат берилди.

 

Бунда рўйхатдан ўтказилаётган шахс мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқни қўйиш ва бекор қилишга масъул органнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида унинг рўйхатдан ўтказилгани бекор қилинишига олдиндан розилик билдириши шарт.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.