Жаҳон

Эрон жуда тез орада мағлуб бўлади — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан можарода ғалаба яқин эканини таъкидлади.

Эрон жуда тез орада мағлуб бўлади — Трамп


АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан давом этаётган кескинлик фонида мамлакати ушбу можарода тез орада устунликка эришишини маълум қилди.



Пенсилвания штатида ўтказилган мудофаа форумида сўзга чиққан Трамп: “Биз тез орада Эронни мағлуб этамиз. Улар жуда тез орада мағлуб бўлишади”, — деган.



Сўнгги ҳафталарда АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик кескинлашган. АҚШ ҳарбийлари 8 июлдан буён Эрондаги бир қатор нишонларга зарбалар берганини маълум қилган. АҚШ Марказий қўмондонлиги бу ҳужумларни Эроннинг Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланаётган тижорат кемаларига қарши ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳлаган.



Бунга жавобан Эрон Яқин Шарқдаги айрим АҚШ ҳарбий базаларига зарбалар берганини билдирган.



12 июль куни Эрон АҚШнинг минтақадаги ҳарбий аралашуви тўхтамагунча Ҳормуз бўғозини ёпишини эълон қилган эди. Шундан сўнг Трамп Эронга нисбатан “тўлиқ денгиз блокадаси” жорий этилганини маълум қилиб, бу Эрон портларига йўл олган ёки у ердан чиқаётган, шунингдек Эрон юкларини ташиётган барча кемаларга тааллуқли бўлишини билдирган.



Шунингдек, Трамп аввалроқ Эронга “ўзини яхши тутишни” тавсия қилган ва ҳозирча Теҳрон билан музокараларни қайта бошлаш учун ҳеч қандай муддат белгилаш ниятида эмаслигини таъкидлаган.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.