Тошкентда қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин чиқди
Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

17 июль куни соат 17:45 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Яккасарой тумани Бошлиқ 1-даҳасида жойлашган қурилиши тўлиқ тугалланмаган бинода ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди.
Хабарга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 18:00 да тўлиқ бартараф этган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








