Жаҳон

Фаластинликлар тимсоҳлар билан қўриқланади

Исроил фаластинлик маҳбуслар сақланадиган қамоқхонани тимсоҳлар билан ҳимояламоқчи.

Фаластинликлар тимсоҳлар билан қўриқланади

 

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир қамоқхоналар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Нил тимсоҳларидан фойдаланиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ғоя илк бор 2025 йилда Негев чўлидаги юқори хавфсизликка эга Кетзиот қамоқхонаси атрофида табиий ҳимоя тўсиғи яратиш таклифи сифатида илгари сурилган. Ушбу қамоқхонада асосан фаластинлик маҳбуслар ҳамда Ғазо можароси давомида қўлга олинган шахслар сақланади.

 

Аввалроқ Нил тимсоҳлари ҳимоя остидаги тур ҳисоблангани сабабли ташаббусни амалга оширишнинг ҳуқуқий имконияти мавжуд эмас эди. Бироқ Исроил Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги судралиб юрувчиларнинг ҳуқуқий мақомини ўзгартириб, уларни муайян шартлар асосида "асирликда етиштирилган ёввойи ҳайвон" тоифасига киритди. Бу эса хавфсизлик идораларига уларни қамоқхона ҳудудида қўллаш имконини бериши мумкин.

 

Бен-Гвирнинг таъкидлашича, тимсоҳлардан фойдаланиш қамоқхоналардан қочиш ҳолатларининг олдини олиш ва қўриқлаш харажатларини камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

 

Бироқ ташаббус экологлар ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқид қилинмоқда. Исроил Табиат ва боғлар бошқармаси вакиллари Нил тимсоҳлари фақат илмий ва таълим мақсадларида сақланиши кераклигини, уларни қамоқхона хавфсизлиги учун ишлатиш эса жиддий хавф туғдиришини билдирган. Мутахассислар бундай йиртқичларнинг қочиб кетиши инсонлар ҳаётига таҳдид солиши мумкинлигини ҳам қайд этмоқда.

 

Ҳозирча лойиҳа қачон амалга оширилиши бўйича расмий муддат эълон қилинмаган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.