Ўзбекистон

Самарқандда Қорадарёда аҳволи ёмонлашган эркак қутқариб қолинди

Дарёда чўмилаётган фуқаронинг бирдан соғлиги ёмонлашиб ҳаракатлана олмай қолган.

Самарқандда Қорадарёда аҳволи ёмонлашган эркак қутқариб қолинди

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида чўмилиш вақтида аҳволи ёмонлашган фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 июль куни соат 17:53 да Самарқанд туманидаги "Ш. Рашидов" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсида содир бўлган. Фуқаро чўмилаётган пайтда бирдан ўзини ёмон ҳис қилиб, мустақил равишда ҳаракатлана олмай қолган. Унинг шериклари бу ҳақда "112" тизими орқали Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

 

Воқеа жойига тезкор етиб борган қутқарувчилар махсус нарвон ёрдамида фуқарони дарё қирғоғидан хавфсиз ҳудудга олиб чиққан. Шундан сўнг унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун тиббиёт ходимларига топширилган.

 

ФВВ маълумотига кўра, айни пайтда фуқаронинг аҳволи яхши.

 

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.