Ўзбекистон

Зангиотадаги газ “заправка”сида юз берган портлаш сабаблари очиқланди

АГТШда маиший газ баллонларига ноқонуний газ тўлдирилгани портлашга сабаб бўлган.

Зангиотадаги газ “заправка”сида юз берган портлаш сабаблари очиқланди

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида (АГТШ) юз берган портлаш бўйича дастлабки ўрганиш натижалари эълон қилинди.

 

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса 16 июль куни соат 22:46 атрофида Зангиота тумани Эркин маҳалласида жойлашган “Оҳангарон газ тўлдириш шохобчаси” МЧЖ ҳудудида содир бўлган.

 

Дастлабки ўрганишлар шуни кўрсатдики, мазкур шохобчага фақат автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш учун рухсат берилган бўлишига қарамай, у ерда белгиланган талабларга зид равишда маиший газ баллонларига ҳам газ қуйилган.

 

Ҳодиса вақтида «Лабо» русумли автомобилда олиб келинган 6 дона маиший газ баллонига қўлбола ўтиш мосламаси орқали газ тўлдирилаётган бўлган. Учинчи баллон тўлдирилаётган пайтда босим остидаги шланг ёрилиб, уланган жойидан ажралган. Натижада юзага келган чақнаш газ баллонларининг кетма-кет портлашига сабаб бўлган.

 

Портлаш оқибатида 2 та газ баллони портлаган, яна 4 таси ёниб, механик шикастланган.

 

Ҳодисада уч нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатини олган. Улардан икки нафарининг аҳволи ўрта оғир (12–15 фоиз), бир нафарининг аҳволи эса оғир (80 фоиз) экани маълум қилинди. Жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Айни пайтда воқеа жойида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси мутахассислари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Портлашнинг аниқ сабабларини аниқлаш мақсадида комплекс суд экспертизаси тайинланган.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.