Жиноят

Хоразмда Россиядан шоколад кўринишида юборилган гиёҳванд модда аниқланди

Тошкентда ҳам контрабанда йўли билан олиб кирилган гашишни олаётган шахс ушланди.

Хоразмда Россиядан шоколад кўринишида юборилган гиёҳванд модда аниқланди

Хоразм ва Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ гашиш айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Урганч халқаро аэропортида Россиядан юборилган посилкани қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинди.

 

Текширув давомида жўнатма ичидаги турли ширинликлар орасига шоколад кўринишида яширилган 538 грамм гашиш борлиги аниқланди.

 

Яна бир ҳолат Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қайд этилди. Унда Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро наркокурерлар томонидан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб кирилиб, олдиндан яшириб қўйилган 700 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақтида ушланди.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳар икки фуқаро устидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, уларнинг эҳтимолий шерикларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.