Жаҳон

Россия Киевга беш соат давом этган йирик ракета ҳужумини уюштирди

Украина пойтахтига қарийб 40 та "Искандер-М" баллистик ва "Сиркон" гипертовушли ракеталари учирилган.

Россия Киевга беш соат давом этган йирик ракета ҳужумини уюштирди

Россия армияси 19 июлга ўтар кечаси Киевга уруш бошланганидан буён энг йирик баллистик ракета ҳужумларидан бирини амалга оширди. Беш соат давом этган зарбалар оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Россия пойтахтга қарийб 40 та "Искандер-М" баллистик ва "Сиркон" гипертовушли ракеталарини учирган. Ракеталарнинг аксарияти бир соатдан кам вақт ичида Киевга етиб келган. Кучли портлашлар оқибатида шаҳарнинг тарихий марказидаги бинолар силкиниб, кўчаларда тўхтаб турган автомобилларнинг сигнализациялари ишга тушган.

 

Энг катта талафот Шевченкивский туманида қайд этилди. Бу ерда уч қаватли бино ёниб кетган, қутқарувчилар вайроналар остидан бир неча кишини олиб чиққан ва бир кишининг жасадини топган. 

 

Шунингдек, шаҳарнинг яна бир неча туманида турар жойлар, офис бинолари ва ётоқхоналарда ёнғинлар юз берган. Кучли портлаш тўлқини оқибатида Лукянивска метро бекати вестибюлининг шипи қулаб тушгани сабабли бекат вақтинча ёпилди.

 

Украина ҳарбийлари ҳужум давомида 18 та ракета ҳамда Россия учирган 125 та дрондан 108 тасини уриб туширганини маълум қилди. Бироқ пойтахт инфратузилмасига жиддий зарар етган.

 

Президент Володимир Зеленский Россиянинг тобора кучайиб бораётган ракета ҳужумлари фонида мамлакат учун баллистик ракеталардан ҳимояланиш энг устувор вазифага айланганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина ҳар куни Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун тутиб қолувчи ракеталарга муҳтож.

 

Ҳужум Киевда ҳукуматга қарши намойишлар давом этаётган паллада содир бўлди. Норозилик намойишлари Президент Зеленскийнинг мудофаа вазири Михайл Федоровни лавозимидан озод этиш қароридан сўнг бошланган.

 

Шу билан бирга, Украина ҳам Россия ҳудудларига жавоб зарбалари берган. Зеленскийнинг маълум қилишича, Москва ва Тамбов вилоятларидаги дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган санкция остидаги бутловчи қисмлар ва навигация ускуналари сақланган логистика марказлари нишонга олинган.

 

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойи Украинадаги тинч аҳоли учун 2022 йил апрелидан буён энг кўп қурбонлар қайд этилган давр бўлиб, бир ой ичида камида 293 киши ҳалок бўлган. Айни пайтда урушни якунлаш бўйича музокаралар тўхтаб қолган, фронт чизиғидаги вазият эса деярли ўзгармаяпти.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.