Жаҳон

Россияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда — ОАВ

Улардан айримлари қонунга зид равишда ҳарбий йиғинларга чақирилган. Экспертлар эса буни электрон тизимдаги носозлик билан изоҳламоқда.

Россияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда — ОАВ

Россияда ёз бошидан буён ҳарбий ҳисобда турувчи айрим аёлларга ҳарбий комиссариатлардан чақирув қоғозлари юборилмоқда. Уларнинг айримлари ҳарбий йиғинларга чақирилган бўлса-да, амалдаги қонунчилик аёлларни бундай йиғинларга жалб этишни тақиқлайди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, июль ойи бошида радиореле ва тропосфера алоқаси мутахассислиги бўйича ҳарбий кафедрани тамомлаган, ҳозирда ҳомиладор бўлган аёл электрон реестр орқали "ҳарбий йиғинларни ўтказиш бўйича тадбирларда иштирок этиш учун" чақирув олган. Унинг айтишича, ҳарбий комиссариат ходимлари чақирув "сунъий интеллект томонидан юборилгани ва у жинсни ажрата олмагани" билан изоҳ берган. Орадан бир кун ўтиб, чақирув электрон реестрдан ўчириб ташланган.

 

Яна икки аёлга эса ҳарбий ҳисоб маълумотларини аниқлаштириш учун чақирув юборилган. Ҳозирча бу ҳолатлар бўйича бошқа чоралар кўрилмаган.

 

Қайд этилишича, 2022 йилда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Россия Мудофаа вазирлиги аёллар ҳарбий хизматга чақирилмаслигини билдирган ва ўша пайтда юборилган чақирувларни техник хатолик билан изоҳлаган эди. Шунга қарамай, 2026 йилда Россиянинг айрим ҳудудларида аёлларни контракт асосида ҳарбий хизматга жалб қилиш бошланди. 

 

Хусусан, Красноярскдаги коллеж талабаларига учувчисиз учиш аппаратлари қўшинларига қўшилиш таклиф қилинган. Томск вилояти ва Пермда ҳам аёлларни Россия Қуролли кучлари сафига контракт асосида хизматга чорловчи эълонлар тарқатилган.

 

"Школа призывника" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти юридик бўлими раҳбари Тимофей Васкиннинг айтишича, ҳарбий комиссариатларнинг аёлларга чақирув юбораётгани уруш шароитида сафарбарлик ресурсларини тўлиқ ҳисобга олиш ҳамда контракт асосида ҳарбий хизматга ёллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Экспертнинг таъкидлашича, аёлларни ҳарбий йиғинларга чақириш электрон ҳарбий ҳисоб реестридаги техник носозлик оқибатидир. Унинг айтишича, аёл ҳарбий комиссариатга борган тақдирда, ундан ҳарбий ҳисоб маълумотларини аниқлаштириш сўралади ва контракт асосида хизматга кириш таклиф қилиниши мумкин. Аёллар ҳарбий йиғинларга юборилмайди. Бироқ сафарбарлик эълон қилинса, ҳарбий ҳисобда турган аёллар ҳам хизматга чақирилиши эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди.

 

Россия қонунчилигига кўра, ҳарбий ҳисоб фақат тегишли ҳарбий мутахассисликка эга ва соғлиғи бўйича яроқли деб топилган аёлларга нисбатан юритилади. Булар қаторига шифокорлар, провизорлар, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, алоқа соҳаси мутахассислари, компьютер операторлари, шунингдек, метеорология, картография ва геодезия соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислар киради.

 

Васкин чақирув қоғози олган аёлларга ҳарбий комиссариатга боришдан олдин ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашишни, комиссариатда эса мазмунини тўлиқ тушунмаган ҳужжатларга имзо қўймасликни тавсия қилган. Унинг қайд этишича, чақирув бўйича бормаслик айрим чекловлар ва жарималарга сабаб бўлиши мумкин, бироқ бу эҳтимолий сафарбарлик масаласига таъсир кўрсатмайди.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.